Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ана холос! Фуқароларга дам олиш ва байрам кунлари ўлиш тақиқланди

Ана холос! Фуқароларга дам олиш ва байрам кунлари ўлиш тақиқланди

Франция коммунаси мери маҳаллий аҳолининг дам олиш ва байрам кунлари ўлимини тақиқловчи қарор чиқарди. Ажабланарлиси шундаки, ушбу ҳужжатнинг нима учун қабул қилинганлигини оддийгина тушунтириб беришди.

Хорижий Интернет сайтлари хабарига кўра, вазият тиббий ходимларнинг кескин етишмаслиги билан боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, ўша кунларда шифокорлар тез ёрдам чақирган беморнинг уйига етиб боришга улгурмайдилар.

Шу боис мер Изабелль Дюжеле фармонга имзо чекишга мажбур бўлди, унга кўра одамлар дам олиш кунлари ва байрамларда ўз уйларида ўлишлари мумкин эмас.

Ушбу мавзуни муҳокама қилиш учун бир неча ҳафта олдин содир бўлган воқеа сабаб бўлди. Маълум бўлишича, бир аёл аҳволи ёмонлашгани боис тез ёрдамга қўнғироқ қилган. Шифокор эса қўшни тумандан йўлга чиқишган. Оралиқ масофа узоқ бўлганлиги боис шикорлар жуда кеч қолишган. Аёл вафот этган. Шаҳар ҳокими эса бундай ҳолат яна такрорланишини хоҳламай, шу қарорни қабул қилган.

 

 

 

Киритилди: 22:30 08.12.2019. Ўқилди: 3696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!