Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Энди битта оилага фақат битта нон сотилади

Ана холос! Энди битта оилага фақат битта нон сотилади

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида охирги ҳафтада давлат дўконларида нон етишмовчилиги, хусусий савдо шохобчаларида ушбу маҳсулот нархининг қимматлашуви кузатиляпти. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” нашри хабар берди.

“Сўнгги кунларда нонни жадвал бўйича олиб келишмаяпти. Шунинг учун, одамлар узоқ вақт ва кўп ҳолларда ёмғирда нон ташувчи машина келишини кутишига тўғри келяпти. Одамлар ёмғирдан қочиб, шийпон остига ёки кўп қаватли уйлар подъездига кириб оляпти. Нон ташувчини кўргач, одамлар унинг олдига югуриб бориб, уни тушириб улгурмасдан машинанинг ўзидан сотиб оляпти”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, сотувчилар бир одамга фақатгина битта нон сотяпти. Шу сабабдан, катта оилалар гуруҳлашиб келиб, бир неча марта навбатга туриб нон сотиб олишига тўғри келяпти. Баъзи нон дўконлари бир неча кун ишламай қолиш ҳоллари кузатиляпти.

Ҳолатни ўнглашда хусусий нон дўконлари ёрдам беряпти. Бироқ ундаги нархлар давлат дўконларига қараганда 2-6 баравар қиммат.

Туркманистонда маҳсулот етказиб беришдаги муаммолар октябрь ойидан кузатила бошлаган. Ўшанда ун ва нон сотиб олишдаги муаммолар Марв вилоятида, шунингдек, Байрамали, Йолетен, Туркмангала ва Мурғоб шаҳарларида кузатилган. Маҳсулот етказиб беришдаги узилишлар одамларнинг бу ерлардан кетишига сабаб бўлган.

 

Киритилди: 17:23 10.11.2018. Ўқилди: 3203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!