Африка қитъасининг жанубий ўлкаларидан бўлмиш Камерунда маймун гриппи вируси тарқалган, дея ҳабар беради “Тренд”.
Ҳозиргача ушбу вирус оқибатида 7 нафар инсон оламдан ўтган. 9 нафари эса шифохонага жойлаштирилган. Камерун раҳбарияти вируснинг олдини олиш учун жиддий курашмоқда. Россия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги эса мутасадди органларга Камерундан келаётган мигрантларни қаттиқ назорат этиш ва текширишни топширган.
Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, вируснинг давоси бор. Унинг асосий симптомлари эса қаттиқ бош оғриғи, юқори ҳарорат, суяклар оғриши ва терида сепкиллар пайдо бўлишидир.