Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, Юнусобод туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан хиёбон ҳудуди бутун периметри бўйлаб ёпилади. Чекловлар Махтумқули, Истиқбол, Сайилгоҳ кўчалари, шунингдек, Амир Темур ва Мустақиллик шоҳкўчалари оралиғидаги ҳудудга тааллуқли.
Бу вақт ичида пиёдалар йўлаклари таъмирланади, муҳандислик коммуникациялари ва суғориш тизими янгиланади, ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилади.
Ҳокимлик маълум қилишича, ишлар давомида мавжуд дарахтларга зарар етказилмайди. Аксинча, қўшимча кўчат экиш режалаштирилган.
Шунингдек, белгиланган муддат ичида хиёбон ҳудудига олиб чиқувчи метро бекатлари чиқиш йўллари ҳам вақтинча ёпилади. Автомобиллар ҳаракати эса туташ кўчаларда одатдагидек сақланиб қолади