Навбатдаги вақтлар аро саёҳатчилардан яна бири бу сафар Американинг кейинги президенти ким бўлишини бутун оммага эълон қилди. Бу ҳақдаги янгилик Британиянинг “DailyStar” газетасида чоп этилди.
Бу сафар у 2020 ҳамда 2030 йиллар ҳақида сўзлаб берган. Нойнинг айтишича, бу йиллар давомида президент Трамп ҳеч кимгa ҳокимиятни бермайди. Шунингдек, унинг такидлашича, 2028 йилга бориб ҳукумат барчага ўзга сайёраликлар ҳақидаги сирни очади.
2030 йилга йилга келиб эса АҚШда ҳукумат раҳбари алмашади. Президент этиб эса 21 ёшли Йоланда Рене Кинг исмли қиз сайланади.
Йигитнинг сўзларига қараганда, Йоланда — фуқароларнинг ҳуқуқлари учун фаол кураш олиб борган Мартин Лютер Кингнинг набираси. Аввалига 2028 йилда қиз вице-президент лавозимини эгаллайди ва икки йил ичида сайлов ҳам ўтказилмасдан президент бўлади .