Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Америкалик мусулмонлар президент сайловида кимга овоз беради?

Америкалик мусулмонлар президент сайловида кимга овоз беради?

АҚШ Демократлар партиясидан президентликка номзод Берни Сандерсни мамлакатнинг энг йирик мусулмон сиёсий ташкилоти расман қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда. 

АҚШда мусулмон электоратини фаоллаштириш билан шуғулланадиган Emgage PAC ташкилоти кенг қамровли кампанияси муносабати билан яҳудий сиёсатдон Сандерсни қўллаб-қувватлашини эълон қилди ва мусулмонларни бўлажак сайловда унга овоз беришга чақирди.

“Сенатор Сандерс бошқа номзодларга нисбатан Америка барча одамлар тенг ҳуқуқли ва яхши ҳаётга лойиқ деган ишончга асосланган ғоялар мажмуасидан иборатлигини кўпроқ кўрсата олди”, – дейилади Emgage PAC баёнотида. Ташкилот президентликка номзодларнинг барчасини батафсил ўрганиб чиққан ва фақатгина Сандерс давлат раҳбарлигга муносиб деган хулосага келган.

Emgage PAC етакчиларининг фикрича, америкалик мусулмонлар сайловда фаол иштирок этишлари ва ўз овозларини жамиятгача етказишлари керак. 

“Мен Emgage’дан ёрдам олишдан жуда хурсандман. Дональд Трамп мусулмон жамоаларимизни беҳурмат айлаётган бир пайтда биз мусулмонлар ва бошқа диндаги одамларни сиёсий тизимимизга тортиш учун ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди Берни Сандерс.

Manba: azon.uz

Киритилди: 20:46 22.02.2020. Ўқилди: 3018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!