Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Америкалик модел ўз автомобилида отиб ўлдирилди

Америкалик модел ўз автомобилида отиб ўлдирилди

Америкалик модел Келси Квейл Жоржия штати трассаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда ўз машинасида отиб ўлдирилди.

Хабарда айтилишича, номаълум шахс аёлнинг бўйнига ўқ отган.

Бунинг оқибатида катта ЙТХ содир бўлди. Бошқарувсиз қолган Квейлнинг автомобили қарама-қарши чизиққа чиқиб кетиб, учта автомобилга урилди.

Аввал полициячилар Квейл бошқарувни йўқотиб, тўқнашув содир этди деб ўйлашди. Бироқ шифокорлар аёл баданида ўқ жароҳатларини аниқлашади.

Полиция содир бўлган бир нечта воқеа версияларини кўриб чиқишмоқда.

Эҳтимол, модел бошқа ҳайдовчи билан жанжаллашиб қолади ёки тасодифан отишманинг қурбони бўлган.

 

Киритилди: 18:08 12.10.2018. Ўқилди: 1815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!