Америкалик яҳудий миллиардер Ларри Эллисон ўз яхтасининг «тескари номи» ҳам борлигини билгач, уни дарҳол ўзгартирди.
Яхтага япон мифологиясидаги маъбуда шарафига Izanami номи қўйилган эди, аммо тескарисига ўқилса — I’m a Nazi («Мен нацистман») деган маъно чиқади.
Миллиардер яхтани Ronin деб қайта номлаган. «Ронин» — ўз хўжайинидан айрилган дарбадар самурай.
Айтишларича, Эллисон бош вазир Бенямин Нетаняҳу билан жуда қалин, Исроил армиясини тинмай молиялаштириб келади.