Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Америкалик ҳарбийлар Сурияда оддий фуқарони ўғирлашди

Америкалик ҳарбийлар Сурияда оддий фуқарони ўғирлашди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий хизматчилари Араб-Курд қуролли қўшинлари кўмагида Суриянинг Дайр-аз-Зор провинцияси Шаҳил қишлоғида уюштирилган махсус операция натижасида маҳаллий аҳоли вакилларидан бирини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Сурия давлат телерадио эшиттириш компанияси гувоҳларга таяниб хабар берган.

Лавҳада тасвирланишича, кеча эрталаб коалиция таркибидаги бир гуруҳ ҳарбийлар вертолётлардан Шаҳил қишлоғи четига қўнишди. Шу билан бир вақтда СДК жангчилари аҳоли пунктини қуршаб олишди.

Ҳарбийлар гуруҳи хонадонлардан бирида яшовчи кишини қўлга олиб, номаълум томонга олиб кетишди.

Воқеага гувоҳ бўлганларнинг эътирофича, маҳаллий аҳоли тонг чоғи автоматдан отилган ўқлар овозидан уйғониб кетган. Ҳодисадан кишилар қаттиқ саросимага тушган.

Операция сабаблари ва ўғирланган фуқаро тўғрисида ҳозирча ҳеч қандай маълумлот берилмади.

Хабарларга қараганда, АҚШ ҳарбий бўлинмаларининг Ал-Ҳасаки ва Дайр-аз-Зор провинциялари ҳудудига киришлари ва турли ҳаракатларни амалга оширишлари қонуний асосга эга эмас. Маълум бўлишича, улар йирик нефт ва газ конлари атрофида ўз кучларини мувофиқлаштириб, ин қуриб олишган.

Сурия ҳукумати ўз навбатида мамлакатда Америка контингентининг жойлашиб олгани давлат суверенитети талабларига ҳам, халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳам хилоф экани тўғрисида бир неча бор баёнот берган.

Киритилди: 20:00 23.05.2020. Ўқилди: 2176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!