Америкадаги "Менинг 600 фунтлик ҳаётим" шоу иштирокчиси Жеймс Кинг 49 ёшида соғлиғи туфайли вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи хабарига таяниб, ТМЗ ёзмоқда.
Таъкидланишича, Кинг Теннесси штатининг Нашвилл шаҳридаги шифохонада вафот этган. Шифокорлар унга қон заҳарланиши ва цирроз ташхисини қўйишди. Кинг ортиқча вазнга қарши дастурнинг бешинчи мавсумида ўйнади. Унинг иштирокидаги сўнгги қисм 2018 йил ёзида намойиш этилди.
Дастур муаллифлари эркакка семиришни енгишга ёрдам беришга ҳаракат қилишди, лекин фильмни суратга олиш жараёнида у вазн йўқотмади, аксарият дастур иштирокчиларида бўлгани каби, аксинча, семирди: 358 килограммдан 381 килограммгача. Кинг Кентукки штатининг Падака шаҳрида истиқомат қиларди.