Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Америкалик аёл ижтимоий тармоқларга қарши судда ғалаба қозонди

Америкалик аёл ижтимоий тармоқларга қарши судда ғалаба қозонди

АҚШда суд Meta ва YouTubeни фойдаланувчида қарамликни кучайтириб, унинг руҳий саломатлигига зарар етказган деб топди. Бу каби ишларда илк бор якуний ҳукм чиқарилди.

Даъвогар қиз YouTubeдан 6 ёшидан, кейин эса Instagramдан фойдалана бошлаган.

10 ёшида унга депрессия ташхиси қўйилган, кейинчалик селфхарм, социофобия ва тана идроки бузилиши кузатилган. У бу ҳолатларни ижтимоий тармоқлар билан боғлаган.

Суд унга 6 миллион доллар товон пули тайинлади. Тўловнинг катта қисмини Meta амалга оширади.

Компаниялар қарорга қўшилмаяпти ва уни қайта кўриб чиқиш учун шикоят бермоқчи.

Киритилди: 21:55 26.03.2026. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!