Америка Қўшма Штатларининг маъмурияти декабрь ойи бошида Хитойдан келадиган товарлар бўйича янги мажбуриятларни эълон қилиши мумкин. Бу янги йил “совға”си “G20”нинг Буэнос-Айресдаги саммитида Оқ Уй бошлиғи Доналд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув натижа бермасагина амалга оширилади.
Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлиги хабар берган. Таъкидланишича, хитой моллари учун қарийб 257 миллиард доллар миқдорида солиқ солиниши мумкин. Агар бундай чора ноябрда эълон қилинадиган бўлса, февраль ойидан бошлаб қонуний кучга кириши мумкин дейилади хабарда.