Айни кунларда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Тошкентда бўлиб турибди.
Бугун, 7 феврал куни Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мазкур тадбир ҳақида тўхталиб, унинг «самарали» ўтганини маълум қилди.
«Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди; олдинда бизни ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича салмоқли ва мазмунли ишлар кутмоқда», – деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг телеграмдаги расмий каналида.