Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Америка судларида нега суратга олиш ўрнига расм чизишади?

Америка судларида нега суратга олиш ўрнига расм чизишади?

Хорижнинг детектив кўрсатувларига қизиқадиган ёки Америка фильмларини кўп кўрганлар эътибор берган бўлса керак: АҚШда судларда рассомлар жараённи чизиб ўтиради ва бу сизни ажаблантиргани табиий. Ахир фотография мураккаб ёки имкони қийинроқ нарса бўлган замонларда яшамаётган бўлсак?!

Энг қизиғи, бундай тадбирларнинг фотографиясини кўриш амри маҳол. Аввалги замоннинг вазиятини тушунса бўлади. Аммо нега замонавий судларда ҳалиям сурат чизишади?

Бироқ ҳеч нарса бекорга бўлмаслиги аниқ. Агар суд жараёни суратга олинмаса, демак, бунинг қандайдир сабаби бор.

Ҳа, АҚШда, ростдан ҳам, суд йиғинларини фото ва видео тасвирга олиб бўлмайди. Гарчи тақиқнинг сабаблари ўтмиш сарқитларига бориб тақалса-да, ундан тўлиғича халос бўлишга шошилишмаяпти. Нега дейсизми? Чунки фотосуратга олиш суд жараёни иштирокчиларини чалғитади, деб ҳисобланади. Албатта, авваллари бунинг учун қўлланилган қурилмалар анча йирик ва шовқинли эди. Аммо бугун бу техника анча кичик ва қулай бўлди, лекин тақиқ ҳеч қаерга йўқолмади.

Тўғри, бугун ушбу тақиқнинг бузилиш ҳолатлари бўлиб туради. Аммо кўп ҳолларда, барибир, суратга олиш мумкин эмас.

Тақиқ тарафдорларинг фикрича, суд жараёнини суратга муҳрлашда сир сақланиши лозим бўлган ахборотни тасодифан суд залидан чиқариб юбориш мумкин.

Шу тариқа суд жараёнларини ёритадиган журналистларнинг рассомлар суратларига таянишдан бошқа иложи йўқ. Рассомлар ҳам айнан журналистлар учун чизишади. Аммо баъзи ўзига хос ишларда рассомларга ҳам чизиш ман этилади. Кейин эса хотирага таяниб, сурат чизишдан бошқа иложи қолмайди рассомларнинг. 

 

Киритилди: 14:15 03.11.2019. Ўқилди: 2217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!