Илон Маск Қўшма Штатларда янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни ташкил қилиш ниятида эканини айтди
У бу ҳақда X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Қўшма Штатларда 80 фоиз мўътадил кўпчиликни ҳақиқий ифодаловчи сиёсий партия яратиш вақти келдими?», деб сўради у обуначилардан.
Сўровнома иштирокчиларнинг 80,4 фоизи янги сиёсий куч яратиш ғоясини қўллаб-қувватлаган, 19,6 фоизи эса қарши чиққан.
«Халқ ўз фикрини айтди. Қўшма Штатларга мўътадил кўпчиликни ифодаловчи янги партия керак. 80 фоиз одам бунга рози. Бу тақдир», деб ёзди Маск овоз бериш натижаларини шарҳлар экан.