"83 йиллик тарихга эга "Америка Овози"нинг сукут сақлаши мени чуқур қайғуга солмоқда. У бутун дунё бўйлаб эркинлик ва демократия учун курашда муҳим роль ўйнаган," дея ёзди канал директори Майкл Абрамовитс ЛинкедИнъда.
Унинг таъкидлашича, 1300 нафар журналист, продюсер ва ёрдамчиларидан иборат деярли барча ходимлар жамоаси маъмурий таътилга чиқарилган.
АҚШ Глобал Медиа Агентлигига кўра, Шарқий Европа, Россия ва Украинада эфир узатиладиган Radio Free Europe/Radio Liberty ва Хитой ва Шимолий Кореяга ихтисослашган Free Asia радио тармоқлари учун ҳам маблағ ажратиш тўхтатилган.