Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Америка черковларининг биридаги Мария ҳайкали йиғлади

Америка черковларининг биридаги Мария ҳайкали йиғлади

Ақшнинг Хоббс шаҳрида яна бир ноодатий воқеа юз берди. Гап шундаки, шаҳар черковларининг биридаги Авлиё Мария ҳайкалининг кўзидан ёғсимон, аммо атиргулнинг ҳиди келувчи ёш оқди.

Бу борадаги Лас-Крусес номли католикл черковининг епископи маълумотларига кўра, ғайриоддий ёшдан намуна олиниб, текшириб кўриш учун мутахассисларга берилганлиган. Текширувлар шуни кўрсатдики, Авлиё Мариянинг ёшлари хушбўй ҳидга эга зайтун мойи. Бироқ гувоҳларнинг айтишича, унинг кўз ёшларидан атиргулнинг ҳиди келар экан. Яна бир руҳоний ҳайкалнинг ичини текшириб кўришни маслаҳат берди, лекин унинг ичида ўргимчакдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Кейинроқ руҳоний ҳайкални ясаган усталар билан гаплашди. Натижа кутилгандек бўлмади. Ҳайкал мис ва шамдан ясалиб, юқори температура ёрдамида тайёрланган экан. Ҳозирда Канту ота бу борадаги қидирув ишларини давом эттирмоқда. Агарда бу воқеани илмий томонлама еча олмаса, демак, бу ёки Худонинг, ёки безовта руҳларнинг иши бўлади.

Киритилди: 04:46 21.07.2018. Ўқилди: 1363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!