Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Амьель: Франция Америка видеоконференсия хизматларидан воз кечмоқчи

Амьель: Франция Америка видеоконференсия хизматларидан воз кечмоқчи

Франция 2027 йилга қадар Америкага тегишли видеоконференция сервисларидан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Франция ҳукуматида рақамли масалалар бўйича вазир-делегат Давид Амьель La Tribune Dimanche нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Биз Teams ва Zoom’га боғланиб қолдик. Шунинг учун ҳар қандай шароитда алоқаларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳукумат ушбу платформалардан воз кечиши керак», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, 2027 йилга қадар Франция давлат маъмуриятининг барча тузилмаларида Visio номли маҳаллий видеоконференция ечими жорий этилади.

Киритилди: 23:40 25.01.2026. Ўқилди: 196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!