Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Amazon бош директори Жефф Безос 3,1 миллиард долларга компания акцияларини сотди

Amazon бош директори Жефф Безос 3,1 миллиард долларга компания акцияларини сотди

“Amazon.com Inc.”  раҳбари Жефф Безос компаниянинг 1 миллион акцияларини 3,1 миллиард доллардан кўпроққа сотиб юборди.

Бу ҳақда компания томонидан Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига юборилган ҳужжатларда маълум қилинди.

Аввалроқ, йил бошида Безоснинг 4,1 миллиард долларга Amazon акцияларини сотганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Bloomberg Billionaires индекси маълумотларига кўра, Amazon акциялари коронавирус пандемияси даврида онлайн чакана савдо хизматларига талаб ортиб бораётган бир пайтда 73 фоизга ошганлиги боис Безоснинг бойлиги бу йил 74,9 миллиард долларга ўсиб, 189,8 миллиард долларни ташкил қилган.

Ҳозирда Amazon раҳбари компаниянинг 54 миллиондан ортиқ актсияларига эгалик қилади.

 

 

 

 

Киритилди: 21:12 07.08.2020. Ўқилди: 2915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!