Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Аляскада йирик мобил бурғулаш қурилмаси қулаб тушди

Аляскада йирик мобил бурғулаш қурилмаси қулаб тушди

Алясканинг шимолида ҳаракат вақтида улкан мобил бурғулаш ускунаси қулади. Бу ҳақда Alaska's News Source нашри хабар берди.

«Кичик ёнғин юз берди, аммо ҳозирча атроф-муҳитга етган зарар минимал, нефть инфратузилмаси ва объектларига шикаст етмаган», — деган губернатор Майк Данливининг сўзларини келтиради нашр.

Унинг аниқлашича, воқеа жойига мутахассислар гуруҳи етиб келган бўлиб, бурғулаш ускунасини эвакуация қилиш режаси ишлаб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жиддий тан жароҳати олмаган.

Киритилди: 23:37 25.01.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!