Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Аллоҳга етишишнинг йўли ва бир ноёб усул

A A A
Аллоҳга етишишнинг йўли ва бир ноёб усул

Ҳазрат Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Аллоҳнинг йўлида юришлик учун шу нарса зарурки, бир қўлда Аллоҳнинг китоби бўлсин ва иккинчи қўлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари бўлсин. Бу иккиси орқали банда Аллоҳга етиша олади».

Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

الطرق إلى الله بعدد أنفاس الخلائق

Яъни: "Аллоҳга етишишнинг йўллари халойиқнинг нафаслари ададичадир". Бироқ, Аллоҳга етишишнинг барча эшиклари ёпилгандир. Фақатгина бир эшик очиқдир ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик эшигидир. Яъни, кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса, айнан ўша Аллоҳга етишади.

Ҳазрат Мавлоно Шоҳ Фазлурроҳман раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Келинг, биз сизга бир ноёб усулни айтиб берайлик. У шуки, биз нима иш қилсак ҳам, унда суннатга диққат қилайлик. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари деб билиб, қачонки, таом есак, у ҳолда чўккалаб ўтириб ёки бир оёқни кўтариб (тиззани букиб) ейлик. Худди шундоқ ухлаш учун ётсак, ўнг ёнбош тарафга қараб ётайлик, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Айни шундай ҳар ишни қалбда бу Аллоҳнинг Ҳабибининг суннати деб ҳозир қилиб қилайлик. Бир неча кун шундай қилиб олсин, шунда у комил валий бўлиб кетишига, мен масъулман. فاتبعوني

"Бас, менга эргашинг"нинг маъноси айнан шудир.

("Аслааф ки таалибэ илмаана зиндаги." китобидан. 207-бет.)

Абдулқайюм КОМИЛ таржимаси

Manba: azon.uz

Киритилди: 11:51 04.09.2018. Ўқилди: 3386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар