Бизларни Аллоҳ таоло бу тарзда жамлаб қўйгани қанчалар улуғ неъмат.
Бизлар таом устида, шароб ёки беҳуда нарсалар устида жамланганимиз йўқ.
Биз Унинг Китобини ўрганишда жамланганлармиз. Бизни юксакка кўтарган Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг ушбу Каломини ўрганишда тўпланганлармиз.
Аллоҳ азза ва жалла эҳтиром кўрсатиб берган ушбу неъмат барчангизга муборак бўлсин! Мен Аллоҳдан уни давомли қилишини сўрайман.
Имом Бутийнинг "Улумул Қуръон" номли туркум суҳбатидан
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
Manba: azon.uz