Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров бугун тақчиллик кузатилаётган энергия ресурсларини тежаш зарурлигини таъкидлади.
«Керак бўлмаган хонани ёритиб, керак бўлмаган хонани иситган пайтларимизда қўшни қишлоқда совуқда ўтирган инсонлар ҳақида ўйланг» — деди муфтий ўз сўзида.