Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Алишер Усмоновга тегишли компания бош директори пневмониядан вафот этди

Алишер Усмоновга тегишли компания бош директори пневмониядан вафот этди

Россиянинг энг йирик тоғ-металлургия холдингларидан бири ҳисобланган «Металлоинвест»нинг бош директори Андрей Варичев ҳаётдан кўз юмди. У 52 ёшда эди.

Ўлим фактини «Металлоинвест» раҳбари депутат бўлган Курск вилояти маъмурияти вакили тасдиқлади. «Forbes»нинг ёзишича, унинг ўлимига пневмония сабаб бўлган. У 27 апрель, душанба куни Москвадаги хусусий клиникалардан бирида жон берган.

Топ-менежерга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ва охирги бир неча кун ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратга улаб қўйилган.

Пневмония — коронавирусда келиб чиқадиган асоратлардан бири.

Хабарларга кўра, Варичев COVID-19 га тест топширган, бироқ натижа манфий чиққан.

«Металлоинвест» — Россиядаги энг йирик темир кони компанияларидан бири бўлиб, у миллиардер Алишер Усмоновга тегишли.

Киритилди: 23:43 27.04.2020. Ўқилди: 6233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!