АҚШ Молия вазирлиги россиялик миллиардер Алишер Усмонов учун истисно қилди - ҳатто унинг 50 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қилган компаниялари ҳам блокировка қилувчи санкциялар остида қолмайди. Аввалроқ Оқ уй Усмонов, Аркадий ва Борис Ротенберг, Игор Шувалов, Сергей Чемезовга қарши санкциялар эълон қилганди.
АҚШ молия вазирлиги миллиардер Алишер Усмоновга тегишли компанияларни санкциялардан чиқариб ташлади. 3 март куни Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) бош директори Андреа Гаки томонидан имзоланган ҳужжатда айтилишича, ҳатто Усмонов 50 фоиздан ортиқ акцияларга эга бўлган компаниялар ҳам санкцияларга дучор бўлмайди.
Office of Foreign Assets Control - Хорижий активларни назорат қилиш идораси АҚШ Ғазначилигининг чет элликлар ва хорижий компанияларга қарши санкцияларни назорат қилувчи бўлимидир. Андреа Гаки 2018 йилда бу лавозимни эгаллаган эди. У 3 март куни имзолаган бош лицензияда қайд этилишича, Алишер Усмоновга тегишли компаниялар (50 фоиз ва ундан ортиқ) «зарарли хорижий фаолият учун» блокировка қилувчи санкциялар остида қолмайди.
Ҳужжатга кўра, Усмонов OFAC томонидан блокланган шахслар рўйхатида йўқ – унинг иштирокидаги АҚШдаги юридик шахсларнинг мулки ва улушлари блокдан чиқарилган, уларга ўз ҳисоб-варақларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга рухсат берилган. Ушбу истисно Усмоновнинг активлари ёки компанияларнинг молиявий операцияларига тааллуқли эмас"- дейилади OFAC ҳужжатида.