Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Алишер Усмонов Марҳаматдаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 миллиард сўм ажратди

Алишер Усмонов Марҳаматдаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 миллиард сўм ажратди

Россиялик тадбиркор, асли келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Андижон вилоятининг Марҳамат туманида эҳтиёжманд оилалар учун жами 2,5 млрд сўм хайрия қилди. Ушбу пуллар мингта оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилган.

Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган Марҳамат туманида жами 48та маҳалладан 1000та оила эҳтиёжманд, деб топилган.

«Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш маҳаллий ҳокимликларнинг кундалик муҳим вазифасига айланган бир кезда ўзбекистонлик таниқли бизнесмен Алишер Усмоновнинг 2,5 миллиард сўм миқдоридаги моддий ёрдами меҳр-саховатнинг ҳақиқий ифодаси бўлди. Шу асосда ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан берилди», дейилади «Халқ сўзи» нашри хабарида.

«Кундалик ташвишлар билан овора бўлиб ҳатто оиламизнинг, айниқса, фарзандларимизнинг истиқболи ҳақида қайғуриш кўнглимизга ҳам сиғмаётган бир пайтда саховатли инсонларнинг кўрсатган муруввати энг катта мукофот бўлди. Бу маблағ нафақат моддий ёрдам, балки, эртанги кунимизга, ҳукуматимизга, меҳри уммон замондошларимизга бўлган ишонч ифодасидир. Бизга шу қадар эътибор кўрсатилган экан, биз ўзимиз ҳам бу ишончни оқлаймиз», дейди марҳаматлик Абдурасул Иномов.

Ажратилган маблағлар «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти пластик карталари ҳар бир фуқарога мутасаддилар томонидан етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Сирдарё вилоятидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам учун 10 млн доллар тақдим этганди. Шунингдек, Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга ҳам жами 25 млн доллар ажратганди.

Киритилди: 15:25 21.05.2020. Ўқилди: 3993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!