Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Алишер Саъдуллаев: «Энди Ёшлар иттифоқи барчага бирдай қарайди!» (+видео)

Алишер Саъдуллаев: «Энди Ёшлар иттифоқи барчага бирдай қарайди!» (+видео)

Эндиликда Ёшлар Иттифоқига аъзолик бекор қилинади. Иттифоқ ёшларни унга аъзо бўлган ва бўлмаганларга ажратмай, барчага бирдай қарайди. Бу ҳақда ЁИнинг янги раиси Алишер Саъдуллаев «Ўзбекистон24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Саъдуллаевнинг айтишича, бундан кейин Ёшлар Иттифоқининг раиси ўринбосарлигига ва ҳудудлардаги кенгашлари бошқарув лавозимларига номзодлар танлов орқали қабул қилинади.

Шунингдек, у Ўзбекистонда яқин 5-10 йил ичида ёшлар орасида камида 1 миллионга яқин дастурчи етиштириб чиқариш мақсад қилинганини айтиб ўтган.

Ташкилот ўз олдига белгилаб олган янги лойиҳалар ва бошқалар ҳақида ушбу видеода тўлиқ танишишингиз мумкин.

 

Киритилди: 07:40 10.09.2019. Ўқилди: 2169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!