Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

“Алишер Навоий” ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтмоқда

A A A
“Алишер Навоий” ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтмоқда

Бугун соат 18:00да Алиблар хиёбонида Кинематография агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда “SPECTRE” студияси томонидан суратга олинган «Алишер Навоий» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Кинокартина ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоийнинг шахсига бўлган қарашларда янгича ёндашув асосида ишланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинган. "Халқ юраги" туркум фильмларидан бири.

Сценарий муаллифи ва кинокартинада бошловчи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Шаҳзод Муҳаммадиев.

Киритилди: 19:05 11.09.2021. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар