Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Алиментчи-қарздор ота бозордан топилди

Алиментчи-қарздор ота бозордан топилди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор К.Ш. фарзандининг таъминоти учун алимент пулларини қасддан тўламай давлат ижрочисининг ҳузурига келишган бош тортиб, яшириниб юрганлиги сабабли муқаддам қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида олинган тезкор маълумотларга асосан Қидирувдаги К.Ш. Жиззах марказий деҳқон бозори ҳудудида камера орқали аниқланиб, кейинги ижро ҳаракатларини олиб бориш учун бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочисига топширилди.

Қарздор жами 23.млн сўм қарздорлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Киритилди: 21:05 15.10.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!