"Персеполис" клуби бош директори Паймон Ҳаддади Персеполис ТВ орқали чиқиш қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ва "Пахтакор" футболчиси Ҳожиакбар Алижонов трансфери нима сабабдан амалга ошмай қолганига изоҳ берди.
Ўнг қанот ҳимояси учун биз "Пахтакор" футболчиси Ҳожиакбар Алижонов номзодини кўриб чиқдик. Мухлислар олдида очиқ бўлишни истайман ва музокаралар жараёнини тўлиқ тушунтириб бераман. Аввало, "Пахтакор" клубига расмий мурожаат қилдик. Улар футболчи учун 800 минг доллар талаб қилишди, биз эса 400 минг доллар таклиф қилдик. Жаноб Халили Тошкент клуби спорт директори билан бир неча бор учрашди ва якунда 600–650 минг доллар атрофида келишувга яқинлашдик. Шундан сўнг футболчи билан 1,5 мавсумлик ва яна 1 мавсумга узайтириш шарти билан шартнома бўйича келишиб олдик.
Аммо муҳим бир жиҳат бор. Биз ким биландир музокара олиб борсак, ўзини эронлик деб таништирадиган айрим шахслар келишувни бузишга уринади. Ушбу ҳолатда улар футболчининг ўзига, ҳатто онасига ҳам мамлакатдаги вазиятни ёмон кўрсатишга қаратилган фото ва видеолар юборишди. Шунингдек, клубнинг молиявий ҳолати ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилди. Натижада футболчи вакиллари розилик пулини тўлиқ талаб қила бошлади. Мен ҳатто "Пахтакор" кузатув кенгаши раиси билан шахсан гаплашдим, бироқ барибир иккиланишлар сақланиб қолди.
Менинг фикримча, улар футболчининг қийматини яхши англаб етди ва уни жаҳон чемпионатидан кейин янада яхшироқ таклифлар билан сотишни режалаштирмоқда. Шу сабабли бу трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Шунга қарамай, ҳар бир позиция учун бизда учтадан тасдиқланган вариант мавжуд. Клуб ва мамлакат манфаатларига зарар етказган, ҳатто шантаж билан шуғулланган шахсларга нисбатан эса ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда", — деди Ҳаддади.