Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг “Autreach/BRICS+” форматидаги учрашувдаги суҳбати умумий муҳокамага халақит бермади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
ТАСС мухбири саволига жавоб берар экан, Песков халқаро учрашувлардан ҳар доим икки томонлама алоқалар учун фойдаланилишини таъкидлади.
"Йўқ. Халақит бермади. Бу кенг тарқалган амалиёт. Давлат раҳбарлари икки томонлама алоқалар учун кўп томонлама форматлардан фойдаланадилар”, — деди Кремль вакили.