Бугун 21 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

Алибаба Туркияга 2 миллиард доллар сармоя киритади

Алибаба Туркияга 2 миллиард доллар сармоя киритади

Хитойнинг чакана савдо ва интернет гиганти Алибаба Туркияга 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. Туркия матбуотига кўра, бу ҳақда Алибаба президенти Майкл Эванс Эрдўғон билан учрашувда айтиб ўтган.

Алибаба гуруҳи раҳбари Майкл Эванс ўтган ҳафта Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди, дейилади Алибаба акциядори бўлган Трендёл компанияси баёнотида. Эванс, Трендёл орқали Туркияга 1,4 миллиард доллар сармоя киритганликларини ва Трендёлнинг халқаро ривожланиш стратегиясини қўллаб-қувватлаганликларини билдирди.

У, шунингдек, Эрдўғанга Туркияга режалаштирилган сармоялар, жумладан Анқарадаги маълумотлар ва логистика марказлари ва Истанбул аеропортидаги экспорт операциялари маркази каби янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Эванс, Туркиянинг дунёнинг етакчи электрон тижорат давлати бўлиш салоҳиятига эга эканлигини таъкидлади. У шунингдек, баёнотда сармоя киритишнинг аниқ санаси кўрсатилмаган бўлса-да, “яқин келажакда” мамлакатга 2 миллиард доллар сармоя киритиш режалари борлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2010-йилда ташкил этилган Трендёл Туркиядаги етакчи электрон тижорат платформаси ҳисобланади. Бундан ташқари, компания озиқ-овқат ва тайёр овқатларни тез етказиб бериш хизматига эга.

Алибаба 2018 йилда Трендёл акцияларини сотиб олди.

Киритилди: 18:08 18.09.2023. Ўқилди: 1557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!