Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Али Ҳоманаий вафотидан сўнг эронликлар кўчага чиқишди

Али Ҳоманаий вафотидан сўнг эронликлар кўчага чиқишди

Оятуллоҳ Хоминаий вафот этгани эълон қилинганидан сўнг уни хотирлаш учун минглаб одамлар Теҳрон кўчаларига чиқди.

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий вафоти ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакатда турлича муносабатлар кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Имом Ҳусайн зиёратгоҳида одамлар мотам тутаётгани акс этган кадрлар тарқалди.

Айрим бошқа зиёратгоҳларда эса тўпланганлар “Америкага ўлим” ва “Исроилга ўлим” дея шиорлар айтиб туришибди.

The New York Times нашрининг ёзишича, тунда Теҳрон ва бошқа шаҳарларида катта гуруҳлар кўчаларга чиқиб, Ҳоманаийнинг ҳалокати ҳақидаги хабарни нишонлаган.

Ҳозирча расмий идоралар мазкур ҳолатлар юзасидан батафсил изоҳ бермаган.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 1160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!