Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Албанияда мусулмонлар учун Ватиканга ўхшаш кичкина давлат яратилади

Албанияда мусулмонлар учун Ватиканга ўхшаш кичкина давлат яратилади

Албания пойтахти Тиранада мусулмонлар учун худди Ватиканга ўхшаш кичик давлатни яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Эди Рама ва Бектоши сўфийлар тариқатининг диний раҳбари Эдмонд Брахимай маълум қилди.

Қайд этилишича, бўлажак шаҳар-давлат ҳудудида алкогол маҳсулотларини ичишга рухсат берилади, аёллардан эса рўмол ўраш талаб этилмайди, инсонларнинг яшаш тарзига ҳеч қанақа чекловлар бўлмайди.

Албания бош вазири Эди Раманинг сўзларига кўра, Бектоши тариқатининг суверен давлати номини оладиган янги давлатнинг ташкил этилиши «яқин келажакда» амалга оширилади. Режаларга мувофиқ, унинг майдони қарийб 10 гектарни ташкил этади, аммо у ерда маъмурият, паспорт ва чегара бўлади.

Бош вазирнинг таъкидлашича, янги давлатнинг тузилиши исломнинг бағрикенг версиясини тарғиб қилишга ёрдам беради. «Биз ушбу хазинани — диний бағрикенгликни сақлашимиз керак», — дейди у.

Renovabis немис гуманитар лойиҳасининг маълумотларига кўра, Албания аҳолисининг 21 фоизи Бектоши сўфийлик тариқатига мансуб.

Бектошия — Туркия ва Албанияда тарқалган суфийлик тариқати. Кичик Осиёда XIII аср охири — XIV аср бошида маҳаллий турк кўчманчи ва ўтроқ аҳолиси орасида пайдо бўлган. Тариқатнинг номи ярим афсонавий Ҳожи Бектош Румийдан бошланади.

Киритилди: Бугун 11:17. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!