Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Алабамада тропик бўрон: 12 киши ҳалок бўлди

Алабамада тропик бўрон: 12 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Алабама штатида рўй берган тропик бўрон оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.

Клодет бўрони бир неча кундан бери давом этмоқда ва АҚШнинг жануби-шарқий қисмларини сув остида қолдириб, Атлантика соҳилига қараб ҳаракатланмоқда.

Алабамада икки машина тўқнашиши натижасида ўн киши, шу жумладан, тўққиз бола ҳалок бўлди. Шунингдек, 24 ёшли ота ва унинг уч яшар ўғли ўз уйида қулаган дарахт остида қолиб вафот этган.

Ёмғир катта миқдордаги тошқинларга сабаб бўлди, аҳоли пунктларидан одамлар эвакуация қилинган.

Киритилди: 14:05 22.06.2021. Ўқилди: 2300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!