Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Акром Маликнинг адвокатлари Олий суд раиси билан учрашдилар: "Маликов иши" қайта кўрилади

Акром Маликнинг адвокатлари Олий суд раиси билан учрашдилар: "Маликов иши" қайта кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддаларида назарда тутилган Давлат тузумини конституцияга зид равишда ўзгартириш ҳамда жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш каби жиноятлар билан айбланиб, 2016 йилнинг 22 июлида ҳибсга олиниб, 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинган ва айни пайтда жазони Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги 48-сонли манзил-колонияда жазо ўтаётган 29 ёшли адабиётшунос Акром Маликнинг адвокатлари Олий суд раисининг қабулида бўлишганини маълум қилдилар. Бу ҳақда "sof.uz" нашри хабар тарқатди.

Адвокат Ф. Мустоновга кўра, Акром Маликни жиноятда айблашга асос бўлган далиллар номақбул ҳисобланиб, улардан жиноий ашё сифатида фойдаланиш қонунларимизга зиддир.

Ёш адабиётшуноснинг адвокатлари Олий суд раиси Козимжон Камилов билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида бу фактни ҳар томонлама асослаб беришган ҳамда Акром Маликка доир жиноий ишни "чақиртириб", қайта кўриб чиқишни ва ёш навоийшуносга нисбатан оқлов ҳукмини сўрашган.

Олий суд раиси К. Камилов адвокатларнинг сўзларини диққат билан тинглаган ва "Маликов иши"ни қайта кўриб чиқишни шахсан назоратга олиб, адолатли ҳукм беришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Акром Малик Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети магистранти эди. У ўз "жиноят иши" ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга ёзган очиқ хатида баён қилган ва озодлик сўраган эди.

Ёш ижодкор ҳақидаги фейсбукдаги Акром Малик ижоди саҳифасидан маълумот олиш мумкин.

Киритилди: 10:27 22.10.2019. Ўқилди: 3409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!