Адлия вазирлиги Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й).
✅ Унга кўра, якуний аттестация синовларида хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар мазкур фанлардан давлат имтиҳонларини топширмайди ва уларга максимал балл берилади.
⏳ Якуний аттестация синовларини 3 йил мобайнида ҳам топширмаган ўқувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома олиш учун экстернат тартибида якуний аттестацияни топшириш ҳуқуқи берилади.
🗒 Якуний аттестация синовларида шикоятларни кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади ҳамда ўқувчилар давлат имтиҳони баҳолари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида апелляция шикояти бериши мумкин бўлади.
⛔️ Шунингдек, апелляция шикоятини кўришда ўқувчиларнинг давлат имтиҳони натижасида олган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.