Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Аҳолида пул борми? Аҳолида пул бор, қўрқманглар!

Аҳолида пул борми? Аҳолида пул бор, қўрқманглар!

"Аҳолида пул борми? Аҳолида пул бор, қўрқманглар!" Айнан шу сўзларни ишонч билан айтаётган Дилобар Мирраҳимова ЎзЛиДеП Чилонзор туман кенгаши раси ўринбосари. 33 йилдан буён тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган Дилобар Мирраҳимова юртимизда тиббий хизматнинг  пуллик амалга оширилишини таклиф қилди.

"Муносабат" кўрсатувининг мамлакатимиздаги етакчи сиёсий партияларнинг фаолиятига бағишланган сонида иштирок этган тиббиёт соҳаси вакиллари тиббиёт ходимларининг жамиятнинг энг паст қатламига айланиб қолганидан шикоят қилди. Ваҳоланки, ўз ишининг усталари ҳар қачон, ҳар қайси жамиятда ҳурмат қилинади, керак бўлса бошга кўтарилади.

Кўрсатув давомида залдаги иштирокчиларнинг "Аҳолида пул борми?" деб берган саволига ЎзЛиДеП Чилонзор туман кенгаши раси ўринбосари "Аҳолида пул бор. Қўрқманг!" деб жавоб берган. Аҳолининг пули борлигини исботлаш мақсадида фуқароларнинг электр учун, газ ва сув учун пул тўлаётганини далил сифатида келтирган. Шунча нарсага пул тўлаган одам нега энди саломатлиги учун пул тўламаслиги керак деб савол қўяди тиббиёт ходимаси. 

Киритилди: 15:39 16.08.2019. Ўқилди: 5421 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!