Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аҳоли муҳофазаси ва фуқаролик мудофааси учун 26 млрд доллар...

Аҳоли муҳофазаси ва фуқаролик мудофааси учун 26 млрд доллар...

Польша келгуси беш йил давомида аҳолини ҳимоя қилиш ва фуқаролик мудофааси дастури учун 102,4 миллиард злотий, яъни тахминан 26 миллиард доллар йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Дональд Туск маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Унинг сўзларига кўра, дастурнинг устувор йўналишлари қаторига ҳимоя иншоотлари ва бошпаналар қуриш, қутқарув ускуналари ҳамда тегишли инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, инқирозли вазиятлар ва табиий офатлар учун зарур захираларни шакллантириш киради.

Бундан ташқари, огоҳлантириш тизимлари, ахборот технологиялари инфратузилмаси ҳамда муассасалар ва хизматлар ўртасидаги ҳимояланган алоқа тизимларини ривожлантириш учун ҳам маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Reuters таъкидлашича, дастур мамлакат ва аҳолини табиий офатларга, жумладан, сув тошқинларига тайёрлашни ҳам назарда тутади.

Киритилди: Бугун 05:47. Ўқилди: 49 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!