Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Агар саъй-ҳаракатлар бўлмаса, Тошкент депутатларига ажратилган маблағлар давлат бюджетига қайтарилади

Агар саъй-ҳаракатлар бўлмаса, Тошкент депутатларига ажратилган маблағлар давлат бюджетига қайтарилади

Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошпўлат Матибаев анжуманда депутатларга бериладиган маблағлар ортидан юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувига ҳам тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

«Бу биринчи маротаба бўлганидан кейин қизиқиш, шубҳа кўп. Ҳозир депутатларимиз назорат органига айланаяпти. Илгари фақат мурожаат қилиб, сўровнома қилса, ҳозир улар талаб даражасига ўтяпти. Кенгаш томонидан чиқаётган пулларни депутатлар бошидан охиригача назоратга олади», – деди у.

Шунингдек, депутатлар ўзларига ажратилган маблағни йил якунигача муаммолар ечимига йўналтириши зарурлиги айтилди.

«Қарорлар ҳам шаҳар, ҳам туман миқёсида чиққан бўлса, биз бу пулни кейинги йилда ўтказиб, бошланган ишни охирига етказишга ваъда берамиз. Агарда лойиҳа бўлмаса, саъй-ҳаракатлар бўлмаса, давлат бюджетига қайтиб кетади», – дея қайд этди Матибаев.
 

Киритилди: 17:39 21.01.2021. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!