Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Агар Россия NATO мамлакатларига ҳужум қилса..."

"Агар Россия NATO мамлакатларига ҳужум қилса..."

Агар Россия NATO мамлакатларига ҳужум қилса, алянс Калининград ва Беларус ҳудудидаги объектларга ҳам зарба беради, деди NATO'нинг Европадаги кучлари бош қўмондони

Генерал Алексус Гринкевич бундай режани Варшава хавфсизлик форумида. тақдим этди.

"Дастлаб русларни дронлар ва ер усти роботлари тўхтатади. Бир вақтнинг ўзида ракеталар Калининград вилоятидаги, Санкт-Петербург яқинидаги ва Беларусдаги қўмондонлик пунктлари ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига зарба беради. Шундан сўнг NATO қарши ҳужумга ўтади, авиациямиз эса душманнинг фронт ортига зарба беришни бошлайди", — деди генерал.

Гринкевичнинг сўзларига кўра, NATO ўзига қарши ҳужумга жалб қилинганларнинг “барчасини истисносиз” йўқ қилади.

"Мен бундай можарони муқаррар деб ҳисобламайман. Аммо алянсимизнинг миллиард нафар фуқаросини ишонтириб айтмоқчиманки: биз душманни енгишни уддасидан чиқамиз", — дея таъкидлади Гринкевич.

Киритилди: 20:38 13.10.2026. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!