Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Афсус! Тошкентда йўқолган 2 яшар болакай ўлик ҳолда топилди

Афсус! Тошкентда йўқолган 2 яшар болакай ўлик ҳолда топилди

Жорий йилнинг 9 август куни Янгийул тумани "Убай Мусаев" маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 7-уйда истиқомат қилган, 2018 йилда туғилган, вояга етмаган Умиджон Жамшид ўғли Рихситиллаев йўқолганди.

Боланинг уйидагилар ва қўни-қўшнилари уни маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жунариқ" каналида чўкиб кетган бўлиши мумкин, деб гумон қилишганди.  

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари бир неча кундан бери "Жунариқ" каналида қидирув ишлари олиб боришди.

Бугун, яъни 12 август қидирув ишлари давомида вояга етмаган Умиджоннинг жасади каналдан топилди...

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати.

PS. Эртага, 13 август куни ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан батафсил ахборот берилади. Шунингдек, "Жунариқ" канали бўйларида келгусида фуқаролар муҳофазаси бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот эълон қилинади.

 

Киритилди: 21:40 12.08.2020. Ўқилди: 5604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!