Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Афсус! Намангандаги ёнғинда уй эгасининг ўғли ҳам ёниб кетган

A A A
Афсус! Намангандаги ёнғинда уй эгасининг ўғли ҳам ёниб кетган

2021 йил 23 июнь куни соат 17:10да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Соҳилобод” МФЙ, Ниязбоев кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига бошқарманинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:36да етиб борган. Ёнғин соат 17:38да ўраб олинган ва соат 17:54да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса натижасида уйнинг 30 кв.м. майдонида шифт, том ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғли ҳалок бўлган.

Бирламчи маълумотга кўра ёнғин келиб чиқишига маиший пропан газ баллонидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:25 25.06.2021. Ўқилди: 2085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!