Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Афсонавий баскетболчиси Билл Расселл 88 ёшида вафот этди

Афсонавий баскетболчиси Билл Расселл 88 ёшида вафот этди

NBA тарихидаги энг совриндор баскетболчи 88 ёшида вафот этди

У энг кўп совринлар бўйича лига рекордига эга эди.

NBA'даги 13 мавсумда (1956-1969) Расселл "Бостон" билан 11 марта NBA чемпионлигини қўлга киритган. У шунингдек, беш марта мавсумнинг энг яхши баскетболчиси совринини қўлга киритган ва 12 марта "Юлдузлар ўйини"да иштирок этган.

Бундан ташқари, Расселл "Селтикс" бош мураббийи сифатида икки марта NBA чемпионлигини қўлга киритган (1968, 1969). Билл 1975 йилда Жеймс Нейсмит баскетбол шон-шуҳрат залига киритилган. Мураббийлик фаолиятидаги ютуқлари учун эса 2021 йилда қайта киритилган эди.

Маълумот учун, 2009 йилдан бери NBA финал босқичининг энг яхши баскетболчиси учун бериладиган совринни Билл Расселл номи билан атайди.

Киритилди: 21:00 01.08.2022. Ўқилди: 2403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!