Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Африканинг ғарбида бир йилда 700 та теракт ва икки мингта ўлим қайд этилди

Африканинг ғарбида бир йилда 700 та теракт ва икки мингта ўлим қайд этилди

Ўтган 2020 йилда Ғарбий Африка мамлакатларида юз берган 700 та теракт оқибатида камида минглаб киши ҳалок бўлган.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, ушбу маълумотни Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ECOWAS) комиссияси раиси Жан-Клод Касси Бру берган. У ҳамжамиятга аъзо давлатларда хавфсизлик масаласи ҳамон жиддий хавотирга сабаб бўлаётганини таъкидлади.

“ECOWASга аъзо 15 мамлакатнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, 2020 йилда 700 та террорчилик акти содир бўлди. Буларнинг натижасида ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакилларидан икки минг киши ҳалок бўлди”, – деди Жан-Клод Касси Бру.

Унинг айтишича, терактлар асосан Буркина-Фасо, Мали, Нигер ва Нигерияда кузатиляпти.

Киритилди: 13:53 22.06.2021. Ўқилди: 1438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!