Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Африкада 6-синфдан рус тилини ўқитиш бошланади

Африкада 6-синфдан рус тилини ўқитиш бошланади

Россия ва Марказий Африка Республикаси (МАР) расмийлари умумтаълим мактабларида рус тилини ўқитиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Россия Маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Пилот лойиҳа доирасида МАРдаги учта мактабда олтинчи синф ва ундан юқори синф ўқувчилари учун рус тилини ўқитиш бошланади. Россия Таълим вазирлиги мамлакатга чет тили сифатида рус тилини ўргатиш учун 500 та дарслик топширган. Ҳамкорликнинг кейинги режалари орасида Банги шаҳридаги университетда рус тили кафедрасини ташкил этиш ҳам бор.

Бангидаги Россия уйи ўқитувчилари 2024 йилдан бери МАР хусусий мактабларида рус тилидан дарс бериб келмоқда. 1 октябрь куни рус тили давлат мактабларининг ўқув дастурига ҳам киритилгани маълум бўлди.

Киритилди: Бугун 02:00. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!