Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Афғонистондан олиб келинган 48,5 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди

Афғонистондан олиб келинган 48,5 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, уларни мамлакат ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилишининг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси ҳарбий хизматчилари сайъ-ҳаракати билан катта миқдордаги наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.

Хусусан, Афғонистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган, Термиз туманида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Мерседес-Бенз” русумли юк автомашинаси “Айритом” чегара божхона постида чуқурлаштирилган тарзда текширувдан ўтказилди.

Текширув жараёнида автомашина тиркамасининг пол қисми остига жами 98 дона ўрамда 39 кг 86 гр “гашиш” ва 9 кг 498 гр “опий” моддалари яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Таъкидлаш лозим, наркосавдогарлар гиёҳвандлик воситалари фош бўлмаслиги учун уларни дастлаб полиетилен пакетга солиб, сўнгра фольга қоғози билан, кейин эса скотч билан ўрашган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу наркотик моддаларнинг буюртмачиларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:24. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!