Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Афғонистонда тўйда қатнашган йигитларнинг сочи калга олинди

Афғонистонда тўйда қатнашган йигитларнинг сочи калга олинди

“Толибон” Бадахшон вилоятидаги тўйда қатнашган 12 йигитни ҳибсга олиб, уларнинг сочини калга олдирди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Манбаларда айтилишича, 22 февраль куни “Толибон” аъзолари Арғой туманидаги Тергани қишлоғидаги тўйхонага бостириб кирган. Улар 12 нафар йигитни омма олдида қамчилагандан кейин ҳибсга олиб, қамоққа ташлаган. “Толибон” бу йигитларни кейинчалик гаров сабабли озод қилгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, “айбланувчилар” қишлоғида бўлиб ўтган тўйда мусиқа чалган. Бадахшондаги маҳаллий “Толибон” ҳукумати ҳозирча бунга муносабат билдирмаяпти. Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятга келгач, тўй ва маданий дастурлар каби тадбирларда мусиқа чалиш, тинглаш тақиқланди.

Киритилди: 06:39 25.02.2024. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!