Афғонистон марказидаги Ғазни шаҳрида портлаш юз берди, қурбонлар бор.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди. Гувоҳлар хавфсизлик хизмати ходимлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашув бўлганини айтган.
Ҳужум вақтида автомобил ичида жойлаштирилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Бунинг оқибатида 20 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.
Маҳаллий касалхона раҳбари жабрланганларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар эканлигини маълум қилган.
Ҳали биронта гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.