Афғонистонда коронавирус билан касалланганлар сони 17 891 кишига етди, салкам 300 бемор COVID-19 қурбонига айланди, деб хабар беради Tolo News.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда 3 июнь ҳолати бўйича коронавирусга чалинганлар сони 17 267 кишини ташкил этмоқда, 1541 киши соғайган. 16051 киши касалхоналарда даволанмоқда.
Ҳозирга қадар коронавирус билан касалланган 299 бемор вафот этган.